Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7-А уй индекси – 100052

Телефон: (371) 120-86-10

Факс: (371) 120-86-11

Ишонч телефони: (371) 235-07-61

Электрон манзил:toshkent_viloyati@customs.uz

Мўлжал: Тошкент Лок-бўёқ заводи

* * *

Тошкент вилоятининг умумий майдони - 15,25 минг км2.

Тошкент вилояти ҳудудий жойлашуви бўйича шимолда Қозоғистон, жануби-шарқда Тожикистон ва шарқда Қирғизистон Республикалари билан чегарадош бўлиб, умумий узунлиги 803,8 км.ни(Қозоғистон - 353,8 км., Тожикистон - 240 км. ва Қирғизистон - 210 км. ) ташкил этади.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида тоифадан ташқари - 5 та, биринчи тоифали – 8 та, иккинчи тоифали - 1 та божхона постлари мавжуд. Шундан:

Халқаро мақомга эга божхона постлари - “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси, “Яллама”, “Ойбек” чегара божхона постлари.

Икки томонлама мақомга эга божхона постлари - “Навоий”, “С.Нажимов”, “Фарход” чегара божхона постлари.

Темир йўл чегара постлари - “Ўзбекистон” ва “Бекобод” темир йўл чегара божхона постлари.

Тошкент вилоятининг халқаро мақомга эга бўлган божхона постлари ҳамда темир йўл чегара постлари орқали асосан чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади.

Бир кунда ўртача Тошкент вилояти бошқармаси божхона постлари томонидан 15-16 минг нафар фуқаролар, 300-400 та транспорт ва 400 дан ортиқ транзит юклари божхона назоратидан ўтказилиб, расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.

Божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва назорат-техника воситаларидан самарали фойдаланилмоқда.

Шунингдек, “Яллама”, “Ойбек”, “С.Нажимов” ва “Навоий” чегара божхона постлари чет эл грант маблағлари эвазига замонавий катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи мобил инспекцион-текширув мажмуалари билан таъминланди.

Божхона органларини замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи 4 дона инспекцион-кўрик комплекси, 26 дона радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун 30 дан зиёд рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.

Божхона постларида ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёвандлик воситалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Натижада, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнатлари учун 2016 йилга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармасидан 28 нафар ходим Давлат мукофотлари билан тақдирланган .

Вилоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан экспорт-импорт операцияларини хоҳласа электрон ёки қоғоз шаклида амалга оширишлари учун ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида барча шарт-шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида” ПФ-4436-сон Фармонига асосан ташкил этилган индустриал зонадаги корхона ва ташкилотлар юкларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш учун барча қулайликларга эга “Ангрен” ТИФ божхона пости фаолият олиб бормоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибий раҳбарияти томонидан 
2019 йилда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш

ЖАДВАЛИ

ЛАВОЗИМИ

Ф.И.Ш

ҚАБУЛ ВАҚТИ

ҲАФТА КУНЛАРИ

Бошқарма бошлиғи

ЧОРИЕВ

Отабек Бобомуратович

0800-1700

Шанба

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

САЙДИВАЛИЕВ

Махмуд Кудратуллаевич

Душанба

Пайшанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ТЎРАЕВ

Шавкат Шоназарович

Жума

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ХАБИБОВ

Рустам Изатулаевич

Сешанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

БАРАКАЕВ

Музаффар Мансурович

 

Чоршанба

Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса (сабабли), унинг ўрнига жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тегишлилиги бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар
Ҳамён режаси чиппакка чиқди

Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

27.03.2021

200 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси амалга ошмади

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

25.03.2021

“Яллама” чегара божхона постида медиа тур бўлиб ўтди

Божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида божхона постларида яратилган шарт-шароитлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда божхона ходимларининг машаққатли хизмати ...

25.03.2021

“Mercedes-benz vito”даги найранг иш бермади

Товар моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

25.03.2021

40,4 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар фош бўлди

Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимизга товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда ...

22.03.2021

Божхоначилар тадбиркор ҳузурида

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан мулоқотнинг аниқ ва ...

22.03.2021

“Ғишткўприк”да 14,6 минг АҚШ доллари ва 620,1 минг қозоқ тенгесини олиб чиқишга уриниш фош қилинди

Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган ...

22.03.2021

Мўйнали пальто астари ва пайпоққа яширилган 510 гр. тилла фош бўлди

Республикамиз божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда.

22.03.2021

Божхоначилар 165 млн. сўмлик автоэҳтиёт қисмларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари авто эҳтиёт қисмларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатини фош қилишди.

22.03.2021

Фуқаронинг чўнтагидан 48 гр. гашиш чиқди

Гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сингари божхона органлари ...

22.03.2021

596,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

19.03.2021

Товарларни божхона назоратидан яшириш режаси амалга ошмади

Божхона чегараларидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб ...

19.03.2021

“Обод маҳалла”дастурида божхоначилар фаол иштирок этишмоқда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари асосида айни кунларда мамлакатимизда “маҳаллабай” ишлаш бўйича жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

16.03.2021

Сифати кафолатланмаган 200 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлатимиз томонидан тадбиркорларга эркинлик ва қулай шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, ноқонуний йўллар билан даромад топишни афзал билаётган айрим фуқаролар ...

11.03.2021

Вискиларни яшириш режаси амалга ошмади

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, ...

11.03.2021

“Ласетти”даги дори воситалари фош бўлди

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

10.03.2021

Божхоначилар хизмат уйида коррупцияга қарши кураш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Коррупцияга қарши кураш ва ўз хавфсизлиги бўлими томонидан Бекобод шаҳрида божхона ходимларининг хизмат уйида ёш ...

2.03.2021

Божхоначилар 212 гр. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

Давлат божхона хизмати органлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирлар ...

1.03.2021

Божхоначилар вагон ғилдирагига яширилган “марихуана”ни фош қилишди

Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари савдоси ва истеъмолига қарши кескин чоралар кўрилаётган бўлса-да, ҳаётга енгил-елпи кўз билан қаровчи айрим ёшларнинг ҳамон ...

1.03.2021

Вагонларда яширилган контрабанда предметлари фош бўлди

Божхона органлари томонидан контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

26.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг