Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7-А уй индекси – 100052

Телефон: (371) 120-86-10

Факс: (371) 120-86-11

Ишонч телефони: (371) 235-07-61

Электрон манзил:toshkent_viloyati@customs.uz

Мўлжал: Тошкент Лок-бўёқ заводи

* * *

Тошкент вилоятининг умумий майдони - 15,25 минг км2.

Тошкент вилояти ҳудудий жойлашуви бўйича шимолда Қозоғистон, жануби-шарқда Тожикистон ва шарқда Қирғизистон Республикалари билан чегарадош бўлиб, умумий узунлиги 803,8 км.ни(Қозоғистон - 353,8 км., Тожикистон - 240 км. ва Қирғизистон - 210 км. ) ташкил этади.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида тоифадан ташқари - 5 та, биринчи тоифали – 8 та, иккинчи тоифали - 1 та божхона постлари мавжуд. Шундан:

Халқаро мақомга эга божхона постлари - “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси, “Яллама”, “Ойбек” чегара божхона постлари.

Икки томонлама мақомга эга божхона постлари - “Навоий”, “С.Нажимов”, “Фарход” чегара божхона постлари.

Темир йўл чегара постлари - “Ўзбекистон” ва “Бекобод” темир йўл чегара божхона постлари.

Тошкент вилоятининг халқаро мақомга эга бўлган божхона постлари ҳамда темир йўл чегара постлари орқали асосан чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади.

Бир кунда ўртача Тошкент вилояти бошқармаси божхона постлари томонидан 15-16 минг нафар фуқаролар, 300-400 та транспорт ва 400 дан ортиқ транзит юклари божхона назоратидан ўтказилиб, расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.

Божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва назорат-техника воситаларидан самарали фойдаланилмоқда.

Шунингдек, “Яллама”, “Ойбек”, “С.Нажимов” ва “Навоий” чегара божхона постлари чет эл грант маблағлари эвазига замонавий катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи мобил инспекцион-текширув мажмуалари билан таъминланди.

Божхона органларини замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи 4 дона инспекцион-кўрик комплекси, 26 дона радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун 30 дан зиёд рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.

Божхона постларида ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёвандлик воситалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Натижада, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнатлари учун 2016 йилга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармасидан 28 нафар ходим Давлат мукофотлари билан тақдирланган .

Вилоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан экспорт-импорт операцияларини хоҳласа электрон ёки қоғоз шаклида амалга оширишлари учун ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида барча шарт-шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида” ПФ-4436-сон Фармонига асосан ташкил этилган индустриал зонадаги корхона ва ташкилотлар юкларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш учун барча қулайликларга эга “Ангрен” ТИФ божхона пости фаолият олиб бормоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибий раҳбарияти томонидан 
2019 йилда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш

ЖАДВАЛИ

ЛАВОЗИМИ

Ф.И.Ш

ҚАБУЛ ВАҚТИ

ҲАФТА КУНЛАРИ

Бошқарма бошлиғи

ЧОРИЕВ

Отабек Бобомуратович

0800-1700

Шанба

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

САЙДИВАЛИЕВ

Махмуд Кудратуллаевич

Душанба

Пайшанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ТЎРАЕВ

Шавкат Шоназарович

Жума

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ХАБИБОВ

Рустам Изатулаевич

Сешанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

БАРАКАЕВ

Музаффар Мансурович

 

Чоршанба

Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса (сабабли), унинг ўрнига жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тегишлилиги бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар
Божхоначилар салкам 56 млн. сўмлик дориларнинг яширин савдосига чек қўйишди

Аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжидан мўмай даромад орттириб қолиш мақсадида фойдаланишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида ...

26.02.2021

Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бугунги кунда божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

23.02.2021

112 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

23.02.2021

187,5 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

23.02.2021

“Яллама” чегара божхона постида “Порт назорат гуруҳи”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти гиёҳвандлик воситалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (БМТ бошқармаси) ҳамда Жаҳон ...

19.02.2021

Конькиларни яширинча олиб кириш режаси наф бермади

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига карши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

17.02.2021

“Ғишткўприк” чегара божхона постида “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови экспертларининг учрашуви бўлиб ўтди

Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постида хизмат қилаётган аёллар билан Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни ...

12.02.2021

29 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди

Нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

11.02.2021

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди

Божхона ходимлари акциз маркаси билан маркаланмаган маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.

10.02.2021

“DAF”даги 1 миллиард сўмлик дори воситалари фош бўлди

Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

10.02.2021

Ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ...

9.02.2021

“Ғишткўприк” чегара божхона постида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ўрганилди

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ғишткўприк” чегара божхона постида Ўзбекистон Республика Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва халққа йўллаган 2020 ...

9.02.2021

Тери маҳсулотларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

8.02.2021

50,4 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

6.02.2021

Божхоначилар “Жарқишлоқ” аҳолиси билан учрашди

Божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби ҳамда соҳадаги янгиликлардан аҳолини хабардор қилиш мақсадида “Жартепа” чегара ...

3.02.2021

Божхона ходимлари томонидан 47 грамм заҳриқотилнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Олмалиқ ...

2.02.2021

“Кумуш” операцияси амалга ошмади

Маълумки юртимизга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин. Аммо ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ...

2.02.2021

“Volkswagen Grafter”та яширилган 338 миллион сўмлик ўғитлар манзилига етиб бормади

Турли товар-моддий бойликларни божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

1.02.2021

“Ёшлар етакчиларининг анъанавий III Форуми”да божхоначилар муносиб тақдирландилар

Жорий йилнинг 29 январь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил ...

30.01.2021

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

28.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг