Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7-А уй индекси – 100052

Телефон: (371) 120-86-10

Факс: (371) 120-86-11

Ишонч телефони: (371) 235-07-61

Электрон манзил:toshkent_viloyati@customs.uz

Мўлжал: Тошкент Лок-бўёқ заводи

* * *

Тошкент вилоятининг умумий майдони - 15,25 минг км2.

Тошкент вилояти ҳудудий жойлашуви бўйича шимолда Қозоғистон, жануби-шарқда Тожикистон ва шарқда Қирғизистон Республикалари билан чегарадош бўлиб, умумий узунлиги 803,8 км.ни(Қозоғистон - 353,8 км., Тожикистон - 240 км. ва Қирғизистон - 210 км. ) ташкил этади.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида тоифадан ташқари - 5 та, биринчи тоифали – 8 та, иккинчи тоифали - 1 та божхона постлари мавжуд. Шундан:

Халқаро мақомга эга божхона постлари - “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси, “Яллама”, “Ойбек” чегара божхона постлари.

Икки томонлама мақомга эга божхона постлари - “Навоий”, “С.Нажимов”, “Фарход” чегара божхона постлари.

Темир йўл чегара постлари - “Ўзбекистон” ва “Бекобод” темир йўл чегара божхона постлари.

Тошкент вилоятининг халқаро мақомга эга бўлган божхона постлари ҳамда темир йўл чегара постлари орқали асосан чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади.

Бир кунда ўртача Тошкент вилояти бошқармаси божхона постлари томонидан 15-16 минг нафар фуқаролар, 300-400 та транспорт ва 400 дан ортиқ транзит юклари божхона назоратидан ўтказилиб, расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.

Божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва назорат-техника воситаларидан самарали фойдаланилмоқда.

Шунингдек, “Яллама”, “Ойбек”, “С.Нажимов” ва “Навоий” чегара божхона постлари чет эл грант маблағлари эвазига замонавий катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи мобил инспекцион-текширув мажмуалари билан таъминланди.

Божхона органларини замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи 4 дона инспекцион-кўрик комплекси, 26 дона радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун 30 дан зиёд рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.

Божхона постларида ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёвандлик воситалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Натижада, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнатлари учун 2016 йилга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармасидан 28 нафар ходим Давлат мукофотлари билан тақдирланган .

Вилоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан экспорт-импорт операцияларини хоҳласа электрон ёки қоғоз шаклида амалга оширишлари учун ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида барча шарт-шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида” ПФ-4436-сон Фармонига асосан ташкил этилган индустриал зонадаги корхона ва ташкилотлар юкларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш учун барча қулайликларга эга “Ангрен” ТИФ божхона пости фаолият олиб бормоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибий раҳбарияти томонидан 
2019 йилда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш

ЖАДВАЛИ

ЛАВОЗИМИ

Ф.И.Ш

ҚАБУЛ ВАҚТИ

ҲАФТА КУНЛАРИ

Бошқарма бошлиғи

ЧОРИЕВ

Отабек Бобомуратович

0800-1700

Шанба

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

САЙДИВАЛИЕВ

Махмуд Кудратуллаевич

Душанба

Пайшанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ТЎРАЕВ

Шавкат Шоназарович

Жума

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ХАБИБОВ

Рустам Изатулаевич

Сешанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

БАРАКАЕВ

Музаффар Мансурович

 

Чоршанба

Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса (сабабли), унинг ўрнига жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тегишлилиги бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар
Машина ойнасидан улоқтирилган ўрамда салкам 751 гр. гашиш борлиги аниқланди

Республикамиз божхоначилари наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди.

12.08.2020

Сифати кафолатланмаган 28,5 миллион сўмлик косметика воситалари фош бўлди

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

5.08.2020

2570 дона сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Пандемия даврида барча хамжиҳатликда ушбу балога қарши курашаётган вақтда, қулай фурсатдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан мўмай даромад олиш ниятида ...

5.08.2020

1 миллиард сўмлик "транзит" операциясига чек қўйилди

Божхона чегаралари орқали товарларни ноқонуний равишда олиб ўтиш мақсадида ҳужжатларни сохталаштиришга бўлган навбатдаги уринишнинг олди олинди.

27.07.2020

“Дамас”ни ташлаб қочиш наф бермади

Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли ...

22.07.2020

Қиймати 462 миллион сўмлик тамаки ва биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний аланмасига чек қўйилди

Давлатимиз томонидан тадбиркорларга эркинлик ва қулай шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, ноқонуний йўллар билан даромад топишни афзал билаётган айрим фуқаролар ...

20.07.2020

“Isuzu”да яширилган 251 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

16.07.2020

Cимоб моддасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Ҳар қандай тирик организмлар учун юқори хавфли ҳисобланувчи симоб моддасининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

11.07.2020

Ноқонуний иш – келтирар ташвиш!

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини ...

11.07.2020

“Яллама” чегара божхона пости янги жиҳозлар билан таъминланди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш долзарб вазифа. Ушбу жиноий фаолиятга қарши курашишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш муҳим ўрин ...

6.07.2020

Божхона органларида инсон саломатлигига алоҳида эътибор қаратилаяпти

Бутун дунёни пандемия жиддий хавотирга солган бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда.

1.07.2020

Божхона органларидаги ёшларга эътибор ўз самарасини бермоқда

Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароитлар яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

1.07.2020

Парфюмерия воситаларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фойда бермади

Юртимиз чегаралари орқали ноқонуний даромад илинжида товар-моддий бойликларининг яшириб олиб келиш ҳолатларига божхона органлари ходимлари ўз вақтида чек қўйишмоқда.

23.06.2020

Юк автомашинаси остига яширилган овоз кучайтиргичлар фош этилди

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

20.06.2020

Коррупцияга қарши курашишда самарали усуллар қўлланилмоқда

Коррупция, жамият ва иқтисодиёт ривожи, тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир.

19.06.2020

Юк автоуловига яширилган 327 миллион сўмлик ускуналар манзилига етиб бормади

Божхона тўловларидан бўйин товлаш каби қонунбузарликларга божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

17.06.2020

22 500 қути тамаки маҳсулотларининг яширин айланмаси фош бўлди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.

16.06.2020

Эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қутида кийимлар яширилганлиги фош бўлди

Мўмай даромад ортидан қувиш инсонни жиноятга етаклайди. Шу ўринда ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини англаб етиш муҳим аҳамиятга ...

16.06.2020

Йирик миқдордаги тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар мутазам ўтказилиб келинмоқда.

16.06.2020

Юк машинаси таг қисмидаги рамаларда нималар яширилган эди?

Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини яширинча юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб ...

12.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг