Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7-А уй индекси – 100052
Телефон: (371) 120-86-10
Факс: (371) 120-86-11
Ишонч телефони: (371) 235-07-61
Электрон манзил:toshkent_viloyati@customs.uz
Мўлжал: Тошкент Лок-бўёқ заводи
* * *
Тошкент вилоятининг умумий майдони - 15,25 минг км2.
Тошкент вилояти ҳудудий жойлашуви бўйича шимолда Қозоғистон, жануби-шарқда Тожикистон ва шарқда Қирғизистон Республикалари билан чегарадош бўлиб, умумий узунлиги 803,8 км.ни(Қозоғистон - 353,8 км., Тожикистон - 240 км. ва Қирғизистон - 210 км. ) ташкил этади.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида тоифадан ташқари - 5 та, биринчи тоифали – 8 та, иккинчи тоифали - 1 та божхона постлари мавжуд. Шундан:
Халқаро мақомга эга божхона постлари - “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси, “Яллама”, “Ойбек” чегара божхона постлари.
Икки томонлама мақомга эга божхона постлари - “Навоий”, “С.Нажимов”, “Фарход” чегара божхона постлари.
Темир йўл чегара постлари - “Ўзбекистон” ва “Бекобод” темир йўл чегара божхона постлари.
Тошкент вилоятининг халқаро мақомга эга бўлган божхона постлари ҳамда темир йўл чегара постлари орқали асосан чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади.
Бир кунда ўртача Тошкент вилояти бошқармаси божхона постлари томонидан 15-16 минг нафар фуқаролар, 300-400 та транспорт ва 400 дан ортиқ транзит юклари божхона назоратидан ўтказилиб, расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.
Божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва назорат-техника воситаларидан самарали фойдаланилмоқда.
Шунингдек, “Яллама”, “Ойбек”, “С.Нажимов” ва “Навоий” чегара божхона постлари чет эл грант маблағлари эвазига замонавий катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи мобил инспекцион-текширув мажмуалари билан таъминланди.
Божхона органларини замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи 4 дона инспекцион-кўрик комплекси, 26 дона радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун 30 дан зиёд рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.
Божхона постларида ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёвандлик воситалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Натижада, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнатлари учун 2016 йилга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармасидан 28 нафар ходим Давлат мукофотлари билан тақдирланган .
Вилоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан экспорт-импорт операцияларини хоҳласа электрон ёки қоғоз шаклида амалга оширишлари учун ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида” ПФ-4436-сон Фармонига асосан ташкил этилган индустриал зонадаги корхона ва ташкилотлар юкларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш учун барча қулайликларга эга “Ангрен” ТИФ божхона пости фаолият олиб бормоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибий раҳбарияти томонидан
2019 йилда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш
ЖАДВАЛИ
ЛАВОЗИМИ |
Ф.И.Ш |
ҚАБУЛ ВАҚТИ |
ҲАФТА КУНЛАРИ |
Бошқарма бошлиғи |
ЧОРИЕВ Отабек Бобомуратович |
0800-1700 |
Шанба |
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари |
САЙДИВАЛИЕВ Махмуд Кудратуллаевич |
Душанба Пайшанба |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
ТЎРАЕВ Шавкат Шоназарович |
Жума |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
ХАБИБОВ Рустам Изатулаевич |
Сешанба |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
БАРАКАЕВ Музаффар Мансурович |
|
Чоршанба |
Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса (сабабли), унинг ўрнига жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тегишлилиги бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
11.06.2020
Коронавирус пандемияси иқтисодиёт учун жиддий синов палласи бўлди. Карантин даврида тадбиркорлар давлатнинг ҳар қачонгидан кўра кўпроқ қўллови, рағбати, эътиборига ...
19.05.2020
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган, юртимиз осойишталиги ва иқтисодий хавфсизлиги ...
8.05.2020
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳар бир ташкилотнинг бурчидир. Шу мақсадда барча ташкилот ва идоралар томонидан тизимли равишда дезинфекция ...
23.04.2020
Сир эмас, коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир.
16.04.2020
Коронавирус пандемияси шароитида республикамизда жорий қилинган чекловлар автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг ...
14.04.2020
Коронавирус инфекцияси дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатларида тарқалди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам коронавирус билан касалланган 100 дан ортиқ беморлар ...
28.03.2020
Республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
26.03.2020
Айрим шахслар томонидан товар-моддий бойликларни айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлари ҳанузгача учраб турибди.
17.03.2020
Республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
13.03.2020
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилиб ...
13.03.2020
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
11.03.2020
Юртимизда гўзаллик ва оқилалик тимсоли бўлган аёлни эъзозлаш азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Шарқнинг ҳар удуми-ю одатида чуқур маъно ...
6.03.2020
Маданий бойликларни мамлакатимиз божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга божхона органлари ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
6.03.2020
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
6.03.2020
Маълумки жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача бўлган заргарлик буюмларини юртимизга божхона тўловларисиз олиб киришларига рухсат этилади. Аммо, ...
4.03.2020
Айрим фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари талабларидан четга чиқиб, тери маҳсулотларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринишлар содир этилмоқда.
3.03.2020
Ўз манфаатларини барча нарсадан устун қўйиб, божхона қоидаларини бузишга уринаётган шахсларнинг қилмишлари ўз вақтида фош этилмоқда.
2.03.2020
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни фақат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рухсатномаси асосида олиб кириш ...
26.02.2020
Божхона органлари томонидан тадбиркорларга яратилаётган қулайлик ва имкониятлардан оқилона фойдаланаётган тадбиркорлар билан бир қаторда ўз манфаати йўлида, тартиб-таомилларни четлаб ...
24.02.2020