Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7-А уй индекси – 100052
Телефон: (371) 120-86-10
Факс: (371) 120-86-11
Ишонч телефони: (371) 235-07-61
Электрон манзил:toshkent_viloyati@customs.uz
Мўлжал: Тошкент Лок-бўёқ заводи
* * *
Тошкент вилоятининг умумий майдони - 15,25 минг км2.
Тошкент вилояти ҳудудий жойлашуви бўйича шимолда Қозоғистон, жануби-шарқда Тожикистон ва шарқда Қирғизистон Республикалари билан чегарадош бўлиб, умумий узунлиги 803,8 км.ни(Қозоғистон - 353,8 км., Тожикистон - 240 км. ва Қирғизистон - 210 км. ) ташкил этади.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида тоифадан ташқари - 5 та, биринчи тоифали – 8 та, иккинчи тоифали - 1 та божхона постлари мавжуд. Шундан:
Халқаро мақомга эга божхона постлари - “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси, “Яллама”, “Ойбек” чегара божхона постлари.
Икки томонлама мақомга эга божхона постлари - “Навоий”, “С.Нажимов”, “Фарход” чегара божхона постлари.
Темир йўл чегара постлари - “Ўзбекистон” ва “Бекобод” темир йўл чегара божхона постлари.
Тошкент вилоятининг халқаро мақомга эга бўлган божхона постлари ҳамда темир йўл чегара постлари орқали асосан чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади.
Бир кунда ўртача Тошкент вилояти бошқармаси божхона постлари томонидан 15-16 минг нафар фуқаролар, 300-400 та транспорт ва 400 дан ортиқ транзит юклари божхона назоратидан ўтказилиб, расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.
Божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва назорат-техника воситаларидан самарали фойдаланилмоқда.
Шунингдек, “Яллама”, “Ойбек”, “С.Нажимов” ва “Навоий” чегара божхона постлари чет эл грант маблағлари эвазига замонавий катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи мобил инспекцион-текширув мажмуалари билан таъминланди.
Божхона органларини замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи 4 дона инспекцион-кўрик комплекси, 26 дона радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун 30 дан зиёд рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.
Божхона постларида ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёвандлик воситалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Натижада, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнатлари учун 2016 йилга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармасидан 28 нафар ходим Давлат мукофотлари билан тақдирланган .
Вилоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан экспорт-импорт операцияларини хоҳласа электрон ёки қоғоз шаклида амалга оширишлари учун ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида” ПФ-4436-сон Фармонига асосан ташкил этилган индустриал зонадаги корхона ва ташкилотлар юкларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш учун барча қулайликларга эга “Ангрен” ТИФ божхона пости фаолият олиб бормоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибий раҳбарияти томонидан
2019 йилда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш
ЖАДВАЛИ
ЛАВОЗИМИ |
Ф.И.Ш |
ҚАБУЛ ВАҚТИ |
ҲАФТА КУНЛАРИ |
Бошқарма бошлиғи |
ЧОРИЕВ Отабек Бобомуратович |
0800-1700 |
Шанба |
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари |
САЙДИВАЛИЕВ Махмуд Кудратуллаевич |
Душанба Пайшанба |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
ТЎРАЕВ Шавкат Шоназарович |
Жума |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
ХАБИБОВ Рустам Изатулаевич |
Сешанба |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
БАРАКАЕВ Музаффар Мансурович |
|
Чоршанба |
Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса (сабабли), унинг ўрнига жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тегишлилиги бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.
Божхона ходимлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда.
16.01.2020
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан мустақиллик йилларида вилоят божхона хизмати органларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган, юртимиз осойишталиги ...
1.01.2020
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
26.12.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Амир Темур номидаги 112-сонли давлат умумтаълим мактабида Ватанпарварлик ойлиги ...
26.12.2019
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
23.12.2019
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
18.12.2019
Янги йил арафасида дунё бўйлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўлами сезиларли ортади. Аммо, байрамга ярашмайдиган қўштирноқ ичидаги завқ ортидан ташвишли ...
18.12.2019
Божхона ходимлари томонидан мунтазам ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
17.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг ...
11.12.2019
Республикамиз божхоначилари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом ...
6.12.2019
Бугунги кунда мамлакатимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқилишига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
5.12.2019
Божхона органлари томонидан тиббиёт воситалари ҳамда дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
4.12.2019
Коррупция иллатига қарши курашишда оиланинг роли жуда муҳим ўрин тутади.
3.12.2019
Мўмай даромад ортидан қувиш инсонни жиноят кўчасига етаклайди. Шу ўринда ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини англаб етиш муҳим ...
27.11.2019
Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни юртимизда муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий ...
26.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига ...
23.11.2019
Божхоначилар томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг юртимизда ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай айрим фуқаролар ...
23.11.2019
Бугунги кунда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Тошкент вилояти прокуратураси, Адлия, Ички ишлар идоралари, Савдо саноат палатаси, Фуқаролик жамиятини шаклланишни ...
19.11.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармасида байроқ қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир ташкил қилинди.
18.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида “Жайрон” номли кимёвий ва биологик террористик тусдаги ...
15.11.2019