Марказий аппарат
37, 51, 121 - йўловчи автобуслар ва 171-такси маршрутининг "Ўзбекистон метроси" бекати
Мўлжал: Давлат ва жамият бошқаруви академияси ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўртасида жойлашган
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Амалдаги тартибларга кўра, тижорат мақсади учун мўлжалланган биологик актив моддаларни республикага олиб кириш учун махсус электрон тизим орқали рухсатнома олиниши талаб этилади.
Бунда энг аввало биологик фаол қўшимчаларнинг хавфсизлик сертификати талаб этилади, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг қадоғида давлат тилида маълумотлар ёритилган бўлиши керак.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постида ушбу талабларга зид равишда биологик фаол қўшимчалар, шунингдек дори воситаларини олиб киришга уриниш фош қилинди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги енгил автотранспорт воситасига уланган тиркамадаги сумка ва багажларни божхона кўригидан ўтказиш давомида 12 номдаги билогик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини божхона назоратига тақдим қилмасдан туриб, олиб киришга уриниш бартараф этилди.
11 минг 455 қути ва конвалютадаги мазкур товарларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 521 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Худди шу каби ҳолат вилоят божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона постида ҳам фош қилинди.
Енгил автотранспорт воситасида кириб келган қўшни давлат фуқаросига тегишли қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ушбу шахс ҳам йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан туриб, 8 номдаги 461 қути биологик фаол қўшимчаларни олиб киришга урингани аниқланди.
Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 105 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган
✅ суюқ ҳолатида ва сироп шаклида – 10 та флаконда,
✅ кукун ҳолатида – 0,5 кг,
✅ таблетка кўринишида – 100 дона,
✅ капсула кўринишида– 100 дона ёки 4 қути,
✅ ўсимлик гули, тана қисми ва илдизининг қуритилган ҳолатида бўлса, 0,5 кг. биологик фаол қўшимчалар учун рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали
Божхона қўмитаси ҳузуридаги “Божхона-сервис” давлат муассасаси
Божхона институти