Марказий аппарат
37, 51, 121 - йўловчи автобуслар ва 171-такси маршрутининг "Ўзбекистон метроси" бекати
Мўлжал: Давлат ва жамият бошқаруви академияси ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўртасида жойлашган
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Халқаро стандартлардан бири бўлган божхона аудитининг жорий этилиши орқали эришиладиган натижалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 5 июндаги ПФ–6005-сон Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси божхона маъмуриятчилигида божхона аудити тизими жорий қилинди.
Мазкур фармон ижроси юзасидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги 101-сон қарори билан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди ҳамда 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонун билан Божхона кодексининг 201-моддасига божхона аудити бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 21 декабрда ЎРҚ-654-сон Қонуни билан Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото конвенцияси, 1973 й) қўшилган.
Мазкур Конвенциянинг бош иловаси 6-бўлими 6.6-стандартида аудит усулларига асосланган назорат божхона назорати тизими эканлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, халқаро амалиётда товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати аудит усуллари асосида амалга оширилади.
Товарларни божхона назоратидан аудит усуллари асосида ўтказиш ташқи савдони ривожлантириш, товарларнинг божхона расмийлаштируви вақтини қисқартириш, тадбиркорларни божхона назоратидан соддалаштирилган тартибда ўтказишни таъминлашда асосий мезонлардан бири ҳисобланади.
Содда қилиб айтганда, ташқи савдо товарлари чегара ва ТИФ божхона постларида автоматлаштирилган тарзда (божхона ходими иштирокисиз) чиқариб юборилиб, кейинчалик мазкур товарлар тадбиркорлик субъектларининг бухгалтерия ҳисобида қайд қилинган маълумотлар билан солиштирилган ҳолда божхона аудити орқали божхона назоратидан ўтказилади.
Бунда, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона назорати тартиблари кескин камайтирилиб, божхона назорати товарлар чиқариб юборилгандан кейинги босқичда ўтказилади.
Шуларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан қуйидагилар жорий қилинди:
Шу билан бирга, “Божхона аудити” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилган бўлиб, ушбу тизим орқали божхона аудитидан ўтазиладиган шахслар инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда танлаб олинади, божхона аудитига оид барча ҳужжатлар электрон шаклда расмийлаштирилади ва ТИФ иштирокчисининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
Бундан ташқари, божхона аудитидан ўтказиладиган шахсларга нисбатан сайёр божхона аудити ўтказилиши тўғрисидаги божхона органи қароридан хабардор бўлиш, у тўғрисидаги қарор билан танишиш ва нусха олиш, ўтказилган божхона аудити натижалари юзасидан шикоят қилиш, божхона аудити ўтказиш бошлангунига қадар мустақил равишда ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текширувини ўтказиш каби ҳуқуқлар берилган.
Божхона аудитини институтининг жорий этилиши орқали қуйидаги натижаларга эришилади:
божхона назорати ва расмийлаштируви билан боғлиқ тартиб-қоидалар бўйича ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шартлари халқаро шартнома қоидалари ва стандартларидаги талабларга уйғунлашади;
хавфни бошқариш соҳасидаги божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
ҳалол ташқи савдо субъектларига нисбатан янада соддалаштирилган божхона тартиботларини самарали қўллаш орқали товарлар божхона назоратидан ўтказиш вақти ва харажатларининг қисқариши имконини беради;
товарларнинг божхона расмийлаштируви тезлаши ва сарфланаётган харажатлар қисқариши натижасида мамлакат ташқи савдоси ривожланади;
ТИФ иштирокчилари томонидан йўл қўйилган хатоликларни ўзлари мустақил аниқлашга олиб келиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали
Божхона қўмитаси ҳузуридаги “Божхона-сервис” давлат муассасаси
Божхона институти