Божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар юзасидан муносабат билдиради.

Улашинг

15-03-2025

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар.

Шунингдек, божхона органларига божхона тўловларини ундириш, божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш каби вазифалар юклатилган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Божхона кодексига асосан:

- божхона божларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши;

- юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан берилиши мумкинлиги белгиланган.

Божхона қўмитаси ташқи савдода тариф ва нотариф чораларини белгилаш, жумладан, импорт божхона божларини жорий этиш, амалдаги ставкаларни ўзгартириш киритиш ваколати мавжуд эмас ҳамда юқорида қайд этиб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашга масъул (ижрочи орган) ҳисобланади.