Бухорода “Оналар – она табиатни асраш жарчисидир” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Улашинг

26-03-2025

"Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасидаги мазкур тадбир Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Илмий жамоатчилик, халқаро ташкилот вакиллари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қошидаги «Аёл маърифати» жамоатчилик кенгаши масъуллари билан бир қаторда Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси У.Пирмухамедова “Zoom” платформаси орқали шунингдек, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходималари тингловчи сифатида иштирок этишди.

Шунингдек, анжуманда соҳа мутахассислари, назариётчи ва амалиётчи олимлар, илмий тадқиқотчилар томонидан  аҳолининг экологик маданиятини ошириш, яшил ҳудудлар яратиш, сувни тежаш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва «Оила боғлари»ни ташкил этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан юртимизда илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар она табиатни асраш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва боғларга айлантиришда муҳим аҳамият касб этяпти.

Умумхалқ ҳаракатига айланиб бораётган ушбу хайрли ишда божхона органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этиб ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.