“Долзарб бир ойлик” доирасида Гулистон туманида иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўрганилмоқда.

Улашинг

29-03-2025

“Долзарб бир ойлик” доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўрганилмоқда.

Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида “Соҳил”, “Теракзор” ва “Боёвут” маҳаллалари фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Унда аҳоли томорқа ерларини суғориш, ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларни ичимлик суви ва электр энергия билан таъминлаш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий масалалар бўйича билдирилган мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг ечими юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. 

Туманнинг “Аҳиллик” ва “Ибрат” маҳаллаларида аҳоли томорқа ерларини суғориш учун 3 та тик қудуқ қазилиб, уларни электр энергияга улаш мақсадида 2 та янги трансформатор олиб келинди. Қудуқлар тез кунларда ишга туширилади ва аҳоли томорқа ерларини суғориш имкониятига эга бўлади.

Ишчи гуруҳ туманнинг “Соҳилобод”, “Ибрат” ва “Аҳиллик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиб, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан уларга зарурий озиқ-овқат ва кийим-кечаклар топширилди.