Фарғона давлат университетида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Улашинг

29-03-2025

Божхона Қўмитаси Раиси А.Мавлонов Фарғона давлат университетида зиё аҳли - олийгоҳ жамоаси, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар билан учрашди

Учрашув давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган таълим инвестицияси ижроси, илмни экспорт қилиш, интеграциялаш, олий таълимда хорижий алоқалар, академик алмашинув каби масалалар, иқтисодий ва молиявий соҳалардаги имкониятлар, ўзгаришлар, университетда амалга оширилаётган янги илмий ва инновацион лойиҳа ва дастурлар, ёзги оромгоҳларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Олийгоҳ ректори Б.Шермуҳаммадов мазкур йўналишларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил тўхталиб ўтди. 

Мулоқот чоғида қўмита раиси мазкур олий ўқув юртида таҳсил олган кадр сифатида  ёшларни илм олишга чорлади, ушбу улуғ ва мўътабар даргоҳни қадрлаш, у билан фахрланиш лозимлигини таъкидлади.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқотда  профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан билдирилган турли таклиф ва ташаббуслар атрофлича муҳокама қилинди. 

Шунингдек, тадбир якунида олийгоҳ билан фаол ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйгани, божхона тизимидаги машаққатли ва шарафли хизмати билан ёшларга ибрат ва намуна бўлиб келаётгани муносабати билан А.Мавлоновга Фарғона давлат университетининг "Фахрий профессори" унвони тақдим этилди.